“АСАКАБАНК” АЖНИНГ “ASAKABANK” МОБИЛ ИЛОВАСИ ОРҚАЛИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА МАСОФАВИЙ БАНК ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ОММАВИЙ ОФЕРТА.

     Ушбу оферта Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 358, 367 ва 370-моддалари, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуни, “Рақамли молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш стандартлари” ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ “Асакабанк” АЖ нинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида чиқарилган Банк пластик карталарига эга бўлган жисмоний шахслари (Мижоз)га расмий таклифи (оммавий офертаси) бўлиб ҳисобланади.

     “Асакабанк” акциядорлик жамияти (кейинчалик матн бўйича – Банк)нинг мазкур Оммавий офертаси Мижозлар томонидан “Asakabank” дастурий комплексидан фойдаланган ҳолда масофавий банк хизматларини кўрсатиш бўйича Шартнома (кейинчалик матн бўйича – Шартнома) шартларини ўз ичига олади. Ушбу офертада баён қилинган ҳаракатларни (рўйхатга олиш, кириш ва бошқалар) амалга ошириш, Мижоз томонидан мазкур офертада белгиланган тартиб ва миқдорда Шартнома тузишга розилигини, офертанинг  барча шартларини Банк Тарифларига асосан тўловларни тўлашни истисно қилмасдан ҳар қандай чекловларсиз ва чиқариб ташлашларсиз писандсиз сўзсиз қабул қилганлиги (акцептлаганлиги)ни билдиради.

    Мижоз ушбу Оммавий офертада назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширган пайтдан бошлаб Шартнома имзоланган ва кучга кирган ҳисобланади.

  1. АСОСИЙ ТЕРМИН ВА ТУШУНЧАЛАР

Мазкур оммавий оферта мақсадлари учун қуйидаги термин ва тушунчалардан фойдаланилади:

Банк - «Асакабанк» АЖ Бош офиси ва унинг филиаллари;

Мижоз - Тизимларга уланган, Оммавий оферта шартларига қўшилган ва Банк картаси/ҳисобварағи эгаси бўлган шахс;

Ҳисобварақ - Мижознинг Банкда миллий ва хорижий валютада очилган, унинг топшириғи билан, шунингдек Тизимдан фойдаланган ҳолда Мижоз томонидан амалга оширилган операциялар акс эттириладиган банк ҳисобварағи (талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб, махсус карта ҳисобварағи, муддатли депозит/омонат ҳисобварағи, ссуда ҳисобварағи);

Банк картаси – “Uzcard”, “Humo” миллий тўлов тизимлари ва “Мастеркард” халқаро тўлов тизимининг Банк томонидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банклари томонидан чиқарилган банк пластик карточкалари;

Карта ҳисобварағи - банк картаси орқали пул маблағларининг тасарруф этилиши амалга ошириладиган ва Мижоз томонидан унинг топшириғига мувофиқ масофавий банк хизмати орқали амалга оширилган операциялар акс эттириладиган банк ҳисобварағи;

Тизимлар - мижозларга масофавий банк хизматларини кўрсатувчи Банкнинг дастурий мажмуалари;

Масофавий банк хизмати (МБХ) – телекоммуникация тизимларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб Мижоз томонидан узатиладиган электрон топшириқлар асосида кўрсатиладиган банк хизматлари мажмуаси;

“Asakabank” дастурий комплекси - мобил ва веб-технологиялар асосида яратилган, онлайн тарзда банк операцияларини амалга ошириш, ҳисоб - китоблар ҳолати ва бошқа маълумотларни онлайн режимда олиш учун мўлжалланган ихтисослаштирилган дастурий таъминот. Фойдаланувчи дастурий комплексдан мобил қурилмага мос келувчи мобил иловани расмий манбадан юклаб олиш орқали ва/ёки https://my.asakabank.uz манзили орқали фойдаланиши мумкин. “Asakabank” дастурий комплексининг ҳуқуқий эгаси “Асакабанк” АЖ ҳисобланади.(Кейинги ўринларда ““Asakabank” мобил иловаси” деб юритилади) ;

Рўйхатдан ўтиш - Мижознинг Тизимларга уланиш ва Мижоз томонидан Оммавий офертани қабул қилганлигини аниқлаш/тасдиқлаш имконини берувчи идентификация маълумотларини тақдим этиш бўйича ҳаракатлари. Рўйхатга олиш тартиби Банк томонидан белгиланади;

Рақамли идентификация – ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда мазкур Шартномада белгиланган талаблар асосида мижознинг шахсини текшириш ва тасдиқлаш жараёни;

Идентификация параметрлари - Мижозни Тизимда ишлаши учун аутентификация қилиш мақсадида фойдаланиши учун ишлатиладиган Тизимларда рўйхатдан ўтган Логин ва Пароли;

Логин - Мижознинг тизимга кириши учун идентификатор сифатида фойдаланиладиган Мижознинг мобил телефон рақами;

Пароль - Мижознинг Тизимга кириши учун идентификатор сифатида фойдаланиладиган,     Мижоз томонидан ўрнатиладиган махфий белгилар кетма-кетлиги;

SМS-Код/OTP(One Time password) - мижозни Тизимларда рўйхатдан ўтказиш, Банк картасини қўшиш ва бошқа хизматлар учун мижознинг розилигини ифодалаш учун бир марталик код. SМS-код SМS-хабар сифатида тақдим этилади ва операциянинг турига қараб Мижознинг банк картаси бириктирилган мобил телефон рақамига ёки Тизимда рўйхатдан ўтган Мижознинг мобил телефон рақамига юборилади;

Аутентификация - мижоз тақдим этган идентификация параметрларига тегишлилигини аниқлаш мақсадида мижозни тизимлар бўйича текшириш тартиби;

Авторизация - муайян шахсга муайян ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини бериш, шунингдек, ушбу ҳаракатларни амалга оширишга уринишда ушбу ҳуқуқларни текшириш (тасдиқлаш) жараёни;

Тўловлар тарихи - Мижознинг пластик картаси ёки ҳисобварағи ёрдамида тизимларда амалга оширган барча ҳаракатларини электрон тарзда акс эттириш. Тўлов тарихидан кўчирма етарли далил бўлиб, Банк ва Мижоз томонидан Мижознинг Тизимлардаги ҳаракатлари ҳақида маълумот сифатида ишлатилиши мумкин;

Банк тарифлари - Банк томонидан тасдиқланган ва тегишли операцияни амалга ошириш (Хизмат кўрсатиш) вақтида амалда бўлган кўрсатилган Хизматлар учун Банкнинг комиссион тўлови миқдори;

Топшириқ - Тизимларда мавжуд хизматлардан фойдаланиш учун Мижоз томонидан юборилган электрон ҳужжат шаклида қайд этилган ҳаракат;

Электрон ҳужжат - электрон шаклда тақдим этилган ва электрон тўловни амалга ошириш учун зарур маълумотларга эга бўлган ахборот;

Электрон тўлов - Мижознинг топшириғи билан Тизимда нақд пулсиз ҳисоб- китобларни амалга ошириши ёки банк хизматларидан фойдаланишни ифодаловчи топшириғи;

Шахсий маълумотлар - мижозга алоқадор ёки уни идентификациялаш имконини берувчи электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий ахборот воситаларида қайд этилган маълумотлар;

Шахсий маълумотларга ишлов бериш – шахсий маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, фойдаланиш, тақдим этиш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ҳаракатни ёки ҳаракатлар мажмуини амалга ошириш;

Амалиёт куни — бу мижозларнинг маблағларини кирим қилиш, чиқим қилиш, ўтказиш ва бошқа операция ва битимларни амалга ошириш учун қабул қилиш ва ўтказиш вақти;

Назорат коди/Фаоллаштириш коди - Банк томонидан генерация қилинган (ишлаб чиқарилган) ва Мижознинг мобил телефон рақами ва/ёки электрон почта манзилига SМS -хабар   сифатида Мижозга юбориладиган махсус бир марталик код. Назорат коди ёрдамида Мижознинг амалга оширган барча ҳаракатларини рад этиш (низолашиш)га йўл қўйилмайди ва Мижоз томонидан шахсан содир этилган деб тан олинади ҳамда Мижоз учун қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўз қўли билан қўйилган имзодан фойдаланилгани каби ҳуқуқий оқибатларга олиб келади;

Конфиденциал маълумотлар – бу ҳақиқий ёки потенциал қийматга эга ҳамда учинчи шахсларга номаълум бўлган ҳолда тегишли қонун талаби билан эркин тарқалишдан ва фойдаланишдан ҳимояланган шу билан бирга ушбу шартномани бажариш билан боғлиқ маълумотларни ва ҳар бир томоннинг молиявий хўжалик фолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган муҳим воқеа ва ҳаракатлар, шунингдек ушбу шартнома тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ва томонлар ўз махфийлигини ҳимоя қилиш чораларини кўрадиган маълумотларни (Тижорат сири, Банк сири, Шахсга доир ва тегишли бошқа маълумотлар) ифодалайди.

Тижорат сири тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-374-сон билан тасдиқланган “Тижорат сири тўғрисида”ги, Банк сири тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 530-II-сон билан тасдиқланган “Банк сири тўғрисида”ги, Шахсга доир маълумот тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлдаги ЎРҚ-547-сон билан тасдиқланган "Шахсга доир маълумот тўғрисида”ги қонунлари асосида аниқланади.

Хизматлар - Мижоз томонидан Тизимларда ўтказиши мумкин бўлган банк операцияларини амалга ошириш имконини берувчи Масофавий банк тизимларидан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар;

Томонлар – Банк ва Мижознинг биргаликдаги номи.

2. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

Мижозга Масофавий банк хизмати кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, Банкнинг ички меъёрий ҳужжатларига, ушбу шартномага мувофиқ амалга оширилади.

“Asakabank” мобил иловасида таклиф этиладиган электрон тўловни амалга ошириш, балансни текшириш, тўловлар тарихи, валюта курслари, сўмдаги ва валютадаги карта ҳисобварақлари бўйича хизматлардан фойдаланиш учун уланиш, шунингдек, онлайн режимда картадан картага пул ўтказиш (P2P ўтказмалари), омонатларни очиш, кредитларни сўндириш, хорижий валюта сотиб олиш ҳамда сотиш, халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш ва бошқа онлайн амалиётлар Мижоз томонидан масофадан туриб амалга оширилади.

Томонлар келишилган алоқа каналлари орқали мазкур Шартномада белгиланган тартибда Мижоз номидан юборилган Топшириқларни Банк томонидан олинишини, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган айнан шундай мазмундаги ёзма шаклида Мижоз имзолаган қоғоз кўринишидаги ҳужжатни Банк томонидан олиниши каби тенг эканлигини тасдиқлайдилар.

Томонлар ушбу Шартнома бўйича улар томонидан ахборотни қайта ишлаш, ҳимоя қилиш ва узатиш учун ишлатиладиган тизимлар ишончли, самарали ва хавфсиз ишлаши ҳамда рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш, шунингдек, Электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун етарли эканлигини тан олишади.

Мобил иловага кириш Мижознинг тегишли операцион тизимдаги (Android ва iOS) мобил қурилмасига Мобил иловани юклаб олиш, ҳамда ўрнатиш ва/ёки https://my.asakabank.uz манзили орқали таъминланади. Мобил иловани Apple Store ва Play Market иловалари дўконларидан юклаб олиш мумкин.

3. ОММАВИЙ ОФЕРТАНИ АКЦЕПТЛАШ ТАРТИБИ

Рўйхатдан ўтиш учун Мижоз қуйидаги кетма-кетликдаги ҳаракатларни бажариши лозим:

а)  Мобил иловани Apple Store ва Play Market иловалари дўконларидан юклаб олиш ҳамда мобил қурилмага ўрнатиш ва/ёки https://my.asakabank.uz манзили орқали;

б)   Тизимга/шахсий кабинетга кириш учун рўйхатга олишнинг тегишли катакчасига Мижозни идентификациялашда фойдаланиш учун мобил телефон рақамини киритиш;

в)  СМС хабар орқали олинган Назорат кодини киритиш;

г)  Шартнома шартлари билан танишиш орқали Шартнома шартларига розилигини тасдиқлаш;

4.ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Хизмат

Uzcard

Humo

Uzcard Кобейдж

Humo Кобейдж

Mastercard

«Асакабанк» АЖ карталари ўртасида пул ўтказмалари

0%

Ўтказма суммасидан

0%

Ўтказма суммасидан

0%

Ўтказма суммасидан

0%

Ўтказма суммасидан

0%

Ўтказма суммасидан

Ўзбекистон Республикасидаги исталган банк карталарига пул ўтказмалари (UZS)

0,25%

Ўтказма суммасидан

0,25%

Ўтказма суммасидан

0,25%

Ўтказма суммасидан

0,25%

Ўтказма суммасидан

0,25%

Ўтказма суммасидан

Тизим орқали ўтказмалар Mastercard® Moneysend™

Амалиёт  мавжуд эмас

Амалиёт  мавжуд эмас

Амалиёт  мавжуд эмас

Амалиёт  мавжуд эмас

1%

Ўтказма суммасидан, минимум 2 АКШ доллари

5. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

  1. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
  1. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ

- Идентификация ва аутентификацияни таъминлаш учун шахсий маълумотларни қайта ишлашга розилик беради;

- Банк томонидан рўйхатга олиш пайтида ва банкка тақдим этилган бошқа ҳужжатларда кўрсатилган алоқа маълумотлардан Мижозни ушбу шартнома доирасида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳар қандай маълумотлар тўғрисида хабардор қилиш учун фойдаланилиши;

- Банк хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ реклама, тижорат ва бошқа маълумотларни (мобил телефон рақами, электрон почта манзили ва шахсий кабинет), шу жумладан банкнинг янги хизматлари ва банкнинг қўшма маҳсулотлари ва учинчи шахслар ҳақидаги маълумотларни хабарномалар юбориш орқали қабул қилиш;

- Ушбу бандда кўрсатилган маълумотларни шартномани бажариш, шунингдек шартномани бажариш билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган бошқа мақсадларда маблағларни олувчи пластик картани чиқарган Банк-эмитентга тақдим этиш;

- давлат солиқ хизмати органи ва бошқа органларнинг маълумотларга ишлов бериш Марказидаги шахсий маълумотлардан фойдаланиш (олиш).

- Банк Шартномани тасдиқлаш ва бажариш мақсадида Мижоз томонидан тақдим қилинган Мижознинг шахсий ва/ёки алоқа маълумотларига тааллуқли ҳар қандай ахборотларни автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ёки фойдаланмаган ҳолда қайта ишлаш, йиғиш, ўрганиш, тизимлаштириш, жамлаш, шу жумладан учинчи шахслардан жамлаш, сақлаш, аниқлаштириш, улардан фойдаланиш, тарқатиш (хусусан Банк ҳамкорларига тақдим этиш, шу жумладан трансчегаравий тарқатиш), ўз хусусиятини ўзгартириш, блоклаш, Шартномани тузиш ва ижро қилиш туфайли Банкка тақдим этилган шахсий маълумотларни йўқ қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.

  1. ФОРС-МАЖОР
  1. КОНФИДЕНЦИАЛ МАЪЛУМОТЛАРНИ СИР САҚЛАШ ВА ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

      Банк қуйидаги ҳолларда мижоз ҳақида маълумотларни ошкор қилиши мумкин:

  1. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ШАРТЛАР
  1. ШАРТНОМАНИ ТУГАТИШ
  1. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
  1. БОШҚА ШАРТЛАР
  1. БАНКНИНГ МАНЗИЛИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ

“Асакабанк” АЖ

 

Манзили: Тошкент ш., Нукус кўчаси, 67-уй

 

Ҳ/Р: 29 802 000 900 000 873 003

 

СТИР: 201589828

 

ОКЭД: 64190

 

Алоқа марказ: 11-52